ТЕҲРОН КОНФЕРЕНЦИЯСИ

ТЕҲРОН КОНФЕРЕНЦИЯСИ (1943) — 2жаҳон уруши давридаги 3 иттифоқчи давлат раҳбарларининг конференцияси. СССР (И. В. Сталин), АҚШ (Ф. Рузвельт) ва Буюк Британия (У. Черчилль) қатнашган. 28 нояб. — 1 дек. да Техрон (Эрон)да бўлган. Германияга қарши урушда биргаликда ҳаракат қилиш ва 3 давлатнинг урушдан кейинги ҳамкорлик алоқалари ҳақида Декларациялар ҳамда 1944 й. 1 майидан кечиктирмасдан Европада 2фронт очиш, Польшанинг урушдан кейинги чегаралари ҳақида ва б. қарорлар қабул қилинган. СССР делегацияси иттифоқчилар истакларини инобатга олиб, Германия армияси тормор этилгандан сўнг, Японияга қарши уруш эълон қилишга ваъда берган.