ТЕГИН

ТЕГИН, такин (туркийча — қул) — 1) ҳунлар даврида ябғудан кейинги 2олий даражали мансаб;

2) Ғарбий ва Шарқий Турк хоқонлигида (6—8-а.) ҳукмдор — қаған (хоқон)дан кейинги 2олий лавозим, яъни тахт вориси, қойиммақом. Айни чоғда давлат бошлиғи фарзандлари — хонзодалар исмига қўшиб айтиладиган шарафли унвон. (мас., Култегин, Йўллуғгегин ва б.);

3) Кррахонийлар салтанатида Тегин — хонзода муайян мулкка эгалик қилган, ҳарбий ҳаракатларда қўшинни бошқарган. Шарқий Турк давлатлари (уйғурлар ва қорахонийлар) да Тегин «хонзода» маъносида мўгуллар босқинига қадар мавжуд булган;

4) Сомонийлар, Ғазнавийлар ва Салжуқийлар лашкарида узоқ муддат хизмат қилиш эвазига юксак мартабаларга эришган қул, ғулом. Хусусан, Маҳмуд Ғазнавийнинг отаси — Сабуктегин субоши — лашкарбоши даражасигача кўтарилган. Хоразмшохлар бобокалони Ануштегин дастлаб салжуқий Билгатегиннинг ғуломи бўлган. Сомонийлар қўшинида кейинчалик сипоҳсолор унвонини эгаллаган Алптегин ҳам турк ғуломларидан бўлган.