ТЕБИНБУЛОҚ ВЕРМИКУЛИТ КОНИ

ТЕБИНБУЛОҚ ВЕРМИКУЛИТ КОНИ — Қррақалпоғистон Республикасининг Султон Увайс тоғларида, Нукус ш. дан 75 км жан. ғарбда. Кон 1937 й. да кайд этилган. Тебинбулоқ вермикулит кони қуйи карбон даврига мансуб. Габбропериодитпироксенит интрузив массивининг кучли биотитлашган ғарбий ва шарқий чегаралари бўйлаб узлуксиз ривожланган чизиқсимон синиқчалар зоналари билан боғлиқ емирилиш пўстлоқларида жойлашган. Зоналар уз. 1,2 км, рудаланиш чуқ. 40 м. Алоҳида руда таналарининг уз. 120—450 м, эни эса 18 — 220 м бўлиб, вермикулитнинг ўртача миқдори 10—15%. Вермикулит сарғишқунғир тусли холхол, томир, томирчалар ва уларнинг тўпламчалари сифатида биотитли пироксенитларнинг нураш пўстида ҳосил бўлади. Генезиси бўйича кон якунланган магматик жараёнлар билан боғлиқ. Унинг заҳиралари 1 млн. т. дан зиёд. Руда осон бойитилади. Вермикулит иссикликдан изоляция қилувчи материаллар олиш учун ишлатилади. Экологияда — оқар сувларни нефть ва ёғлардан тозалашда самарали фойдаланилмоқда.