ТАЗОД

ТАЗОД, мутобиқа, мутазод (араб. — зидлаш) — бадиий тасвирнинг таъсирчан ва кенг қўлланадиган воситаларидан. Насрда ҳам, назмда ҳам учрайди. Ўзаро зид тушунчаларни ифодаловчи сўз ёки ибораларни ишлатишда кўзга ташланади: Гаҳе тобтим фалакдан нотавонлиғ, Гаҳе кўрдим замондан комронлиғ. Басе иссиғ-совуғ кўрдим замонда, Басе аччиғчучук тогтим жаҳонда.

(Навоий).

«Нотавонлиғ — комронлиғ», «иссиқсовуқ», «аччиғ-чучук» сўзлари воситасида Тазод яратилган. Тазод, дастлаб фольклор ва қад. бадиий адабиётда ишлатилган. Навоий асарларида юксак шеърий санъат даражасида тараққий этган. Ўзбек шоирлари ижодида ҳам Тазод учрайди (Ғ. Ғулом, «Сен етим эмассан», Э. Воҳидов, «Юрак ва акл» ва б.). Ад.: Ҳусайний А., Бадойиъ уссанойиъ, Тазод, 1981.