ТАЗКИРА

ТАЗКИРА (араб. — эслатмоқ, зикр этмоқ) — ўрта аср форсий ва турки й тиллардаги адабиётшунослик жанрларидан бири. Кенг маънода — тарих, тасаввуф, санъат соҳасидаги воқеа ва шахслар ҳақида эсдалик руҳидаги асар, мас., «Тазкират улавлиё» (Фаридиддин Аттор), «Тазкираи Муқимхоний» (Муҳаммад Юсуф), «Тазкираи хаттотон» (Рудакий), «Тазкираи авлиёи туркий» (Рушдий) ва б. Тор маънода — шоирлар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот, асарларидан намуналар келтириб тузилган тўплам. Тазкирада бир неча асрда яшаган ёки муайян давр шоирларининг ҳаёти ва ижоди ҳақида турли тарзда маълумот берилади. Шоирларни қамраб олиш жиҳатидан тарихийзамонавий ва замонавий Тазкирага бўлинади. Тарихийзамонавий Тазкирада бир неча аср давомида яшаб ижод этган шоирлар ҳақида («Лубоб улалбоб» — Авфий, «Тазкират ушшуаро» — Давлатшоҳ Самарқандий ва б.), замонавий Тазкирада эса тузувчининг замондошлари ҳақида («Мажолис уннафоис», «Тазкират ушшуаро» — Мутрибий ва б.) баҳс юритилади. Асарда шоирлар ҳар хил услубда — «абжад» тизимида, сулола ва араб алифбоси асосида, географик услубда, Тазкира тузувчи томонидан шахсан кўрганлик, ижодий мулокртда бўлганбўлмаганлик асосида жойлаштирилади. Шоирлар ҳақидаги маълумотлар алоҳида кичик мақола — фиқрадан иборат бўлади. Унда шоирнинг исми, тахаллуси, қаерданлиги, ижоди, шеърларидан намуналар, табиатидаги ўзига хос хусусияти, қай даражада шуҳрат топганлиги ва б. шеърий ёки насрий тарзда баён этилади. Баъзан 2 тилда маълумот бериш ҳоллари ҳам учрайди («Мажмуаи шоирон»). Тлартузувчисининг адабийэстетик услублари қайси адабий йўналишига мансублиги жиҳатидан фаркланади. Шарқ адабиётшунослигида бизгача етиб келган дастлабки Тазкирани Абу Мансур асСаояибий, ўзбек адабиётида Алишер Навоий яратганлар. Адабиёт тарихини ўрганишда Тазкира ларнинг аҳамияти катта.

Ҳабиб Абдуназар.