ТАЗАР

ТАЗАР — ер остидаги сув, ёмғир, кор сувларини йиғиб шаҳар ташқарисига чиқариш ва оқиндилар учун катта (йўғон) сопол қувурдан ёки ғишт ва лойдан тайёрланган махсус қурилма. Қадимдан заҳоб ерларнинг сувини қочирадиган зовур услубидаги кувурлар бўлган. Қад. Миср, Рим, Юнонистон ва Ҳиндистонда Тазар қўлланилган. Далварзинтепадан мил. 2—3-а. ларга оид бойзодагон уйининг поли остидан (3,5 м чуқурликдан қазиб олинган 20 та Тазарнинг уз. 93—98 см, диаметри 42 — 46 см бўлган) топилган. Афросиёбдан, Тожикистоннинг Қўрғонтепа будда ибодатхонасидан (2—3-а. лар), Термиздаги Қоратепа будда ибодатхонасидан (2—3-а. лар), Афғонистоннинг Ойхоним ш. харобасидан (мил. ав. 4-а.), Марвпэ. т Абдуллахон шаҳарқалъа харобасидан топилган Тазарлар ўзига хосдир. Ўрта Осиёда (11—16-а. лар) арк, ўрда, қалъа, турар жой меъморлиги, Мадраса ва ҳаммомлар қурилишида Тазардан фойдаланилгани ҳақида ёзма маълумотлар сақланган. Ҳозирги кунда кўпқаватли уйлар, жамоат бинолари ва б. қурилишларда канализация тизимидан фойдаланилмокда.