ТАЙВАНЬ

ТАЙВАНЬ, Формоза — Тинч океандаги орол, Осиёнинг жан. шарқий қирғоклари яқинида, материкдан Тайвань бўғози орқали ажралган. Атрофидаги майда ороллар билан Хитой провинциясини ташкил этади. Майд. 36 минг км2. Маъмурий маркази — Тайбэй ш. Аҳолиси 22,3 млн. киши (2001), 1 км2 га 621,7 киши тўғри келади. Расмий тил — хитой (мандарин) тили. Аҳоли буддизм, даосизм ва христиан динларига эътиқод қилади. Пул бирлиги — янги Тайвань доллари.

Тайваньнинг қирғоқ чизиғи текис, шарқий қисмида Тайваньшан сувайирғич тизмаси ўтган. Ғарбий соҳили текислик. Шим. да бир неча сўнган вулкан бор. Кучли зилзилалар бўлиб туради. Иклими шим. да субтропик, жан. да тропик, муссонли икдим, янв. нинг траси 15 — 20°, июлники 25—30°. Йиллик ёғин 1500—2500 мм. Тез-тез тайфун бўлади. Дарёлари серсув. Ҳудудининг ярмига якини доим яшил ўрмон билан қопланган, 3300 м дан баланд кисми бутазор ва ўтлоклар. Фойдали қазилмалардан нефть, табиий газ, кўмир қазиб олинади, олтингугурт конлари бор. Текисликларда шоли, чой, батат, шакарқамиш, ананас ва ҳ. к. экилади.

Орол ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1—2-а. лардаги Хитой манбаларида учрайди. 1590 й. да Тайваньни португаллар босиб олиб, Формоза (гўзал, нафис) деб атаганлар. 1624 й. дан голландлар назоратида бўлди. 1861 й. да улардан озод этилиб, маъмурий жиҳатдан Хитойнинг Фуцзянь провинцияси таркибига киритилди. 1887 й. да эса алоҳида провинция килиб ажратидди. 1894—95 й. лардаги Япония — Хитой урушидан сўнг орол японларга ўтди. 2жаҳон урушида японлар енгилгач, Тайвань 1945 й. да Хитойга қайтарилди. 1949 й. да ХХР ташкил этилгач, мағлуб бўлган гоминданчилар Тайваньга ўрнашиб олдилар ва «Хитой Республикаси ҳукумати»ни туздилар. Тайваньда амал қилинадиган конституцияга мувофиқ Тайвань ҳукумати оролни 6 й. муддатга сайланган президент бошкарадиган «Хитой Республикаси» деб номлади. ХХР ҳукумати эса Тайвань маъмуриятига «бир давлат — икки система» шаклини таклиф этди. Унга мувофиқ орол тинч йўл билан ягона Хитой юрисдикцияси остидаги ўз ижтимоий тизимига эга маъмурий рн бўлиши лозим. Тайвань ҳукумати эса бунга қарши ва у «бир мамлакат — икки ҳокимият» шаклини таклиф этмокда. Тайваньнинг олий бошқарув органлари — Миллий мажлис ва 5 асосий палата (юан) дан иборат. Президент, Миллий мажлис ва палаталар 6 йил муддатга сайланади. 40 дан ортиқ партия рўйхатга олинган, етакчи партиялар — демократик прогрессив партия, гоминдань партияси (Миллатпарвар партия).

2жаҳон урушидан сўнг Тайвань иқтисодий ўсиш ва экспорт бўйича дунёда энг юқори суръатларга эга бўлиб, иқтисодий жиҳатдан кучли маъмурий тузилмага айланган. Ҳозирда Т. Шарқий Осиёнинг «Тўрт кичик иқтисодий аждар»и — Корея Республикаси, Сингапур ва Сянган гуруҳидаги ,янги индустриал мамлакат ҳисобланади. 1991 й. дан ОсиёТинч океан иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига аъзо. Тайваньнинг ялпи ички маҳсулоти 270 млрд. доллардан зиёд бўлиб, жаҳонда 20ўринни эгаллайди. Иқтисодий ўсиш суръати — 65,1%. Компьютер, электрон уйрўзғор аппаратураси, кийимкечак, пойабзал, спорт яхталари ишлаб чиқариш. бўйича жаҳон хўжалигида етакчи ўринни эгаллайди. Тайвань электроника таркибий кисмлари, мебель, тўқимачилик, металлургия, кимё, аниқ машинасозлик маҳсулотларининг йирик экспорт қилувчиси. Асосий саноат тармоқлари: тўқимачилик, радиоэлектроника, кемасозлик, озиқ-овқат, цемент, ўрмонёғочсозлик, пўлат эритиш. Йирик саноат шаҳарлари: Тайбэй, Цзилун, Тайчжун, Гаосюн. Камфара ишлаб чиқариш. ва экспорт қилишда дунёда 1ўринда. Ҳудудининг 24% экин майдони. Асосий экини — шоли, шунингдек, шакаркамиш, батат, ананас ҳам етиштирилади; чой плантациялари бор. Чорвачиликда қўй боқилади. Балиқ овланади.

Тайваньни дунёнинг 29 давлати тан олган. Асосий савдо ҳамкорлари — АҚШ, Япония, Сянган.