ТАЙСОН Майк Жеральд

ТАЙСОН Майк Жеральд (1966.30.6, НьюЙорк) — профессионал боксчи, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони (1987— 1992). 1985 й. дан профессионал боксга ўтди, WBC (Халқаро бокс комитети) таснифи бўйича оғир вазнлилар орасида энг ёш жаҳон чемпиони бўлди (1986). Тайсон ҳар бир учрашувни муддатидан оддин — нокаут билан якунлагани туфайли «Темир Майк» номини олди. Қонунни бузганлиги учун озодликдан маҳрум этилганлиги (1992, 1999), унинг бокс фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Тайсон 2002 й. да жаҳон чемпионлиги учун бўлган учрашувда Леннокс Льюис (Буюк Британия) га ютқазди.