ТАЙПИН ҚЎЗҒОЛОНИ

ТАЙПИН ҚЎЗҒОЛОНИ — Хитойдаги Цин сулоласига қарши кўтарилган деҳқонларнинг энг йирик қўзғолони (1850—64). Унга Хун Сюцюань, Ян Сюцин ва б. бошчилик қилган. 1850 й. ёзида Цзиньтянь (Гуанси вилояти)да бошланган. Тайпин қўзғолони дастлаб локал характерга эга бўлган. Қўзғолонга пухта тайёргарлик кўрилган, қатъий интизомга бўйсунган армия тузилган. Қўзғолончилар Янцзи водийсида «Самовий мўлкўллик давлати» («Тайпин тяньго») барпо этганлар. Маркази Нанкин ш. бўлган (1853). Қўзғолончилар сони 20 — 30 мингдан 300—500 минггача етган. Кўзғолон раҳбарлари Хитойда ишлаб чиқариш. ва истеъмодда барчанинг тенглигига асосланган утопик аграр дастурни эълон қилишган. 1853 й. майда қўзғолончилар Пекинга юриш қилган, бироқ 1855 й. майда улар ҳукумат қўшини томонидан тормор келтирилган. 1853—56 й. ларда Марказий Хитойда қўзғолончилар ғалабага эришиб катта ҳудудларни эгаллашган. Бироқ 1856 й. дан қўзғолон раҳбарлари ўртасида келишмовчилик вужудга келиши оқибатида қўзғолончилар сафи заифлашган. Цин ҳукумати Англия ва Франция ёрдамида 1864 й. қўзғолонни бостирган.