ТАЙМУР

ТАЙМУР Маҳмуд (1894.16.6, Коҳира — 1973.25.8, Швейцария) — араб ёзувчиси (Миср). Араб тили академияси (Қоқира)нинг ҳақиқий аъзоси. Миср адабиётида реалистик новелла жанри асосчиларидан бири. Ижоди 1920 й. дан бошланган. Дастлабки ижодида А. П. Чехов, Г. де Мопассан асарларининг таъсири сезилади. Ҳикояларида Миср деҳқонларининг аянчли турмуши тасвирланган, «Мажҳул нидо» (1939), «Бўронларда азобланган Салва» (1947) романларида символизм таъсири кўзга ташланади. Таймур «Шамруҳ» (1958), «Кўк чироклар» (1960) каби ижтимоий мавзудаги романлар, бир неча қисса ва драмалар муаллифи. Айрим асарлари ўзбек тилида нашр этилган: «Араб ҳикоялари» (1957), «Ҳикоялар» (1958) ва б.