ТАЙМИР ЯРИМ ОРОЛИ

ТАЙМИР ЯРИМ ОРОЛИ — Осиё нинг энг шим. даги ярим орол (Красноярск ўлкасида). Майд. 400 минг км2 (РФдаги энг катта я. о.). Ўрта Сибирнинг шим. да, Кара денгизининг Енисей қўлтиғи билан Лаптевлар денгизининг Хатанга қўлтиғи орасида. Жан. да Ўрта Сибирь ясситоғлиги билан чегарадош. Табиатига кўра уч қисмга бўлинади:

1) соҳил бўйи денудацион камбар текислиги; асосан, тўртламчи давр ётқизикдаридан таркиб топган. Рельефи — сертепа текислик. Тундра ландшафтлари асосий ўрин тутади,.

2) Бирранга тоғлари шим. шаркдан жан. гарбга томон ўзаро параллел йўналган тизмалардан иборат. Уз. 800 км, эни 250 км. Энг баланд жойи — Бирранга тоғи (1146 м.). Уз. 5 км гача бўлган бир неча тоғ музлиги бор (умумий майд. 40 км2);

3) Шим. Сибирь (Таймир, ЕнисейХатанга) пасттекислиги. Туз гумбазлари учрайди. Рельефи — сертепа текислик, мутлақбал. 50—200 м. Т. я. о. нинг иклими қаҳратон совуқ; замини доимий тўнгибётади. Йилликёғин 120—250 мм. Янв. нинг ўртача траси —30°, —35°, июлники Г—12°. Энг паст тра —61°, энг юқори тра 30°. Дарёлари: Пясина, Юқори ва Қуйи Таймира, Хатанга. Кўл кўп. Аҳоли кўпроқ буғучилик билан шуғулланади. Таймир тошкўмир ҳавзаси ва кўплаб туз конлари бор.