ТАЙМИР КЎЛИ

ТАЙМИР КЎЛИ — Таймир я. о. даги кўл (РФ Красноярск ўлкаси). Майд. 4560 км2. Энг чуқур жойи 26 м. Уз. 250 км. Эни бир неча км дан 80 км гача. Қирғоклари қўлтиқ ва қўлтиқчалар билан ўйилган. Таймир кўлига Юқори Таймира дарёси қуйилиб, Қуйи Таймира дарёси оқиб чиқади. Бир йилда 3 ой музламайди. Кўлда балиқ тури кўп.