ТАЙМИР (ДОЛГАННЕНЕЦЛАР) МУХТОР ОКРУГИ

ТАЙМИР (ДОЛГАННЕНЕЦЛАР) МУХТОР ОКРУГИ — РФ Красноярск ўлкаси таркибида. 1930 й. 30 дек. да ташкил этилган. Округ худуди бутунлай қутбий доира орқасида, Шарқий Сибирнинг чекка шим. да, Таймир я. о. да жойлашиб, ғарбдан шарққа 1200 км, шим. дан жан. га 800 км масофага чўзилган. Таймир (долганненецлар) мухтор округи таркибига Кара ва Лаптевлар денгизларидаги архипелаг ва ороллар ҳам киради. Майд. 862,1 минг км2. Аҳолиси 39,8 минг киши (2002), асосан, руслар (67%), шунингдек, долган, ненец, нганасан, эвенк миллат вакиллари ва б. ҳам яшайди. Таймир (долганненецлар) мухтор округи ҳудудида 1 шаҳар (Дудинка), 1 шаҳарча (Диксон) бор. Маркази — Дудинка ш. Шаҳар аҳолиси 66,3%. Т. м. о. ҳудудидаги Норильск ш. бевосита Красноярск ўлкаси маъмуриятига бўйсунади.

Табиати. Таймир (долганненецлар) мухтор округи Осиёнинг чекка шим. қисмини — Таймир я. о. ва Ўрта Сибирь ясситоғлигининг шим. қисмини эгаллайди. Округ ҳудуди 3 асосий қисмга бўлинади; шим. да Бирранга тоғлари, жан. да Ўрта Сибирь ясситоғлиги ва улар орасида жойлашган Шим. Сибирь паеттекислиги. Кара денгизи ва Лаптевлар денгизи билан ўралган. Орол кўп. Фойдали қазилмалардан рудалар, тошкўмир, ош тузи конлари бор. Иқлими арктик ва субарктик иьутим. Янв. нинг ўртача траси—30°, июлники 2°—13°. Йиллик ёғин 110—350 мм. Вегетация даври 40—80 кун. Кўп ерлар тўнгиб ётади. Асосий дарёси — Енисей. Кўл ва ботқоқлашган ерлар кўп. Типик тундра ва торфглейли, жан. да подзол, Енисей дарёси водийсида қайир ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Таймир (долганненецлар) мухтор округида пакана даур тилоғочи усади. Ер шарининг бирон бошқа қисмида тилоғоч бунчалик шим. да учрамайди (72°50’ шу каби). Ёввойи шим. буғуси, тоғ қўчқори, қутб тулкиси, бўри, лемминг, оқ қуён, қушлардан оқ бойқуш, оқ каклик учрайди. Ёзда кўплаб ҳар хил қушлар учиб келади. Сувларда ҳар хил баликлар бор.

Хўжалиги. Таймир (долганненецлар) мухтор округининг маҳаллий аҳолиси қадимдан буғучилик, балиқ ва мўйнали ҳайвонларни овлаш билан шуғулланиб келган. Красноярск ўлкасидаги буғуларнинг 2/3 қисми Таймир (долганненецлар) мухтор округи да. Енисей дарёси ва кўллар балиққа бой. Балиқчилик хўжаликлари, Дудинка, Хатанга, УстьПортда балиқконсерва здлари бор. Ер остидаги музхоналарда йил давомида балиқ сакҒтнади. Мўйнали ҳайвонлар (қутб тулкиси, ҳаворанг тулки) кўпайтириш билан шуғулланувчи фермерлар ва жамоа хўжаликлари ишлаб турибди. Чорвачилик сут етиштиришга ихтисослашган. Сабзавотчилик ривожланмокда. Норильск яқинида кончилик саноати мавжуд (кумир, мис, никель, кобальт ва б.). Норильск конметаллургия кти (ҳоз. «Норильский никель» корхонаси) 1952 й. дан махсулот бермокда. Ер шаридаги энг шим. Дудинка — Норильск — Талнах т. й. (1937 й. дан), УстьХантай ГЭС бор. Таймир (долганненецлар) мухтор округи иктисодий алокаларида Шим. денгиз йули ва даре ҳамда авиация транспортининг аҳамияти катта. Асосий портлари: Диксон, Дудинка, Хатанга. Қаттиқ қопламали автомобиль йуллар уз. 262 км. Округ маркази билан авиаалока урнатилган. Дудинка зооветеринария техникуми, Таймир округ улкашунослик музейи мавжуд. Округ радио эшиттиришлари рус, ненец, долган ва нганасан тилларида олиб борилади.

1минг йилликнинг охиридан бошлаб Таймир худудида ҳоз. долган ва ненецларнинг аждодлари бўлган самодий қабилалари яшаган. Улар буғучилик, овчилик ва баъзи жойларда балиқ овлаш билан шугулланган. Руслар бу худудда дастлаб 16-а. ўрталарида пайдо бўлган. Улар шу жойларни эгаллаш мақсадида аҳоли пунктлари барпо этишган. 1920 й. охирида Таймирда каебкорлик бир лашмалари тузилди, кейинчалик улар касбкорлик артелларига айланди. 1930 й. Енисей дарёсидаги УстьПортда балиқ консервалаш зди қуриб ишга туширилди.