ТАЙЛОР

ТАЙЛОР (Тэйлор) (Tylor) Эдуард Бернетт (1832.2.10, Лондон — 1917.2.1, Уэллингтон, Сомерсетшир) — инглиз этнографи, ибтидоий маданият тадқиқотчиси. Г. Спенсер билан биргаликда этн. ва маданият тарихидаги эволюцион мактаб асосчиси. Динларнинг келиб чиқишидаги анимистик назарияни ишлаб чмққан (қ. Анимизм). «Ибтидоий маданият» (1—2жидд, 1871) ва «Антропология» (1881) каби асарлар муаллифи.