ТАЙКОНАВТ

ТАЙКОНАВТ (хитойча тайкуп космос) — Хитойда космик парвозни амалга оширадиган ёки космик кема экипажи аъзоси сифатида қатнашадиган шахе. Россия ва б. мамлакатларда космонавт, америкада астронавт деб аталади. Хитойда биринчи Тайконавт 38 ёшли подполковник Ян Ливэй бўлди. У 2003 й. 15 октябрь куни «Шэньчжоу5» («Муқаддас кема») космик кемаси (КК) да космосга парвоз қилди. У космосда 21 соатдан кўп вақт бўлиб, Ер атрофини 14 марта айланиб чиқди (600 минг км дан ортиқ масофани босиб ўтди). Ян Ливэй 17 окт. куни эрталаб парашют ёрдамида ККнинг тушириш аппаратида соғсаломат Ички Монголия чўлларига тушди. У космосга парвоз қилган 241шахс бўлди. Бу парвоз Хитойнинг Бошқариладиган космик парвозлар муҳандислик дастури (Се Минбо) га асосан амалга оширилди. Хитойлик Тайконавтнинг космосга муваффақиятли парвозидан сўнг Хитой ҳам Россия ва АҚШ дан кейин космик мамлакатлар сафига қўшилди.