ТАЙФУН

ТАЙФУН (хитойча тай фин — катта шамол) , тропик қуюн — Тинч океаннинг Жан. Шарқий Осиё ва Узоқ Шарқ (шунингдек, Филиппин о. лари ва улардан шарқ томонда жойлашган Гуам о. лари)да ниҳоятда кучли шамолли тропик циклонларнинг маҳаллий номи. Тайфун кўпроқ Япония о. лари, Хитой қирғоқлари, Корея я. о. қирғокларида юз беради; баъзан Узок. Шаркда Камчаткагача етиб келади. Тезлиги 30—50 км/соат (баъзан 100 км/соат) гача етади. Тайфун, кўпинча, июлдан окт. гача бўлади. Уденгизда катта тўлқинларни юзага келтиради ва 1000 мм га етадиган ёғингарчилик олиб келади. Шарқий Осиёнинг қирғоқ ўлкаларида Тайфун катта харобаликлар, сув босиши ва б. фалокатларга сабаб бўлади.