ТАЙ ТИЛЛАРИ

ТАЙ ТИЛЛАРИ — қариндош тиллар оиласи; Ҳиндихитой ярим оролида (Таиланд, Лаос, Вьетнам, Бирма) ва Жан. Хитой ҳамда Шим. Шарқий Ҳиндистоннинг унга туташ ҳудудларида тарқалган ва уларда 80 млн. га яқин киши сўзлашади. Тай тилларининг генеалогик қариндошлиги хусусида 2 хил фаразия мавжуд бўлиб, уларнинг биринчисига кўра ушбу тиллар хитойтибет тимарита, иккинчисига кўра эса австронез тиллари оиласига мансуб. Лекин ҳар иккала фаразия ҳам ҳозиргача тўлиқ тан олинмаганлигидан Тай тилларининг ўзини алоҳида оила деб ҳисоблаш мумкин. Тай тиллари асосан қуйидаги гуруҳлардан иборат:

1) ҳақиқий Тай тиллари ; буларнинг ўзи 3 гуруҳга бўлинади: жан. ғарбий [тай (сиём), лаос, тан, кҳамти ахом, юан, кхин ва б. ]; марказий [тай (тхо), нунг, чжуан (жан. лаҳжалари)]; шим. [чжуан (шим. лаҳжалари), буи];

2) дуншуй тиллари (дун, шуй, мак, тхен);

3) сек;

4) лаккя; 5) бе;

6) ли тиллари;

7) лакуа;

8) лаки; 9) гэлао тиллари. Барча Тай тиллари типологик жиҳатдан ўзаро яқин ҳамда аморф тилларт мансубдир. Кўпчилик тай ёзувлари ҳинд ёзувидан келиб чиққан (улар муайян шаклий хусусиятларига кўра кхмер ёзуви гуруҳи, бирма ёзуви гуруҳи деб ажратилади). Хитой ва Вьетнамдаги баъзи Тай тиллари (чжуан, дун, ли; тай, нунг) учун 20-а. нинг 2ярмида лотин графикаси асосида ёзувлар яратилган.

Ушбу тиллар оиласида аҳамияти ва тарқалишига кўра ҳақиқий тай тили 1ўринда туради. Бу тил баъзи адабиётларда кхон тай ёки сиём тили деб аталади, асосан Таиландца тарқалган. Унда 40 млн. га яқин киши сўзлашади. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қўлланади. Таиланд Қироллигининг расмий тили, шу билан бирга, шу мамлакатдаги хитойлик, вьетнамлик, малайяликлар ва б. учун миллатлараро муомала тили хисобланади. 4 та асосий лахжаси бор: марказий, жан., шим. ва шим. шарқий. Улар фонетик, қисман лексик жиҳатдан ўзаро фаркланади. Адабий тил Бангкок аҳолиси сўзлашадиган марказий лаҳжага асосланган. Типологик жиҳатдан бошқа барча Тай тиллари сингари аморф тил ҳисобланади. Фонетик тизими 20 ундош ва чўзиқликқисқалик жиҳатдан қарамақарши қўйиладиган 24 унли (6 таси дифтонг) фонемадан иборат. Бўғинлар маълум оҳанг (тон)ларда талаффуз этилади. Маъно фаркловчи 5 та оҳанг мавжуд. Сўз ясалиши асосан сўз қўшишдан иборат. Морфологияси аналитик хусусиятга эга. Адабий тил халқ сўзлашув тили асосида ҳоз. Таиланднинг шим. қисмида 13 — 14-а. ларда шакллана бошлаган. Жан. ҳинд ёзувидан келиб чиққан қад. кхмер ёзуви тай ёзувига (1283 й.) асос бўлган.