ТАХТАҚОРАЧА

ТАХТАҚОРАЧА — Зарафшон тизмасидаги довон. Самарканд вилояти билан Қашқадарё вилояти орасида, бал. 1675 м. Зарафшон тизмасининг довондан шаркдаги қисми баландроқ бўлиб, Чақиликалон тоғи деб юритилади. Қоратепа тоғи ғарбга томон пасайиб бориб, Зирабулоқ ва Зиёвуддин тоғларига туташади. Тахтақорача орқали Самарқанддан Китоб ва Шаҳрисабзга карвонлар катнаган (ҳоз. ҳам қисқа йўл сифатида фойдаланилади). Довоннинг Самарканд (Омонқўтон) томони нисбатан қия. Китоб томони эса тикроқ.