ТАВРЛАР

ТАВРЛАР — Қримнинг жан. қисми (Таврика)нинг энг қад. аҳолиси (мил. ав. 9-а. — мил. 4-а.). Хўжалиги: чорвачилик, овчилик, балиқ овлаш, тўқимачилик, жез қуйиш. Таврлар қабилалари мустаҳкамланган қишлокдарда яшашган. Херсонес, Боспор подшолигига қарши курашишган. Мил. 1-а. дан қўшни халқлар (тавроскифлар ва б.) билан аралашиб кетган.