ТАВҚЕ

ТАВҚЕ (араб. — шоҳ ёрлиғи, фармони, муҳри) — хаттотлик услуби, араб езувидаги хат услубларидан бири. Шоҳ фармон ва нишондари, қозихона, маҳкама ҳужжатлари, асосан, Тавқеда битилган. Ҳарфларнинг ярми текис чизиқ, ярми дойра чизиклар асосида ёзилади; ёзув тез битилганлиги учун ҳарфлар, сўзлар қўшилиб ёзилган. Ҳарфлар шакллари сулс ёзувиникига ўхшаб кетади, аммо «Тавқе»да «алиф» ва ҳарф таёқчалари бирмунча калтароқ, ҳарфлардаги эгмалар ей шаклида эмас, кўпроқ ўткир бурчак ҳосил қилиб букилади. Насх ёзувчи хаттотлар Тавқени осон эгаллаган. Ибн Муқла, Ибн Баввоб ва б. хаттотлар Тавқе хатининг устасидир.

Баъзи ҳолларда Қуръон суралари бошланиши, келтирилган ибора ва жумлалар ҳамда китоб хотималари шу хатда битилган.