ТАВОИС

ТАВОИС (дастлабки номи Арқуд) — Бухоро воҳасидаги тарихий вилоят (рустоқ) ва шаҳар. Милоднинг бошларида бу ерда оташкада ва оташгоҳ бўлган. Араблар илк марта бу жойда товусни кўришгач, «Зот уттавоис» — «Товуслар эгаси» деб ном беришган. Табармйнинг ёзишича, Тавоисда Қутайба ибн Муслимнпт махсус қароргоҳи бўлган. 730 й. 17 нояб. да араблар билан турк хоқони бошчилигидаги туркийлар ва суғдийларнинг бирлашган қўшини ўртасида Тавоисда шиддатли жанг бўлиб ўтган. Бу жангда туркийлар енгилган. Илк ўрта асрларда Тавоисда жоме масжиди ва катта ҳисор (қўрғон) бўлган. Тавоис ўртасидан Абу Муслим ариғи оқиб ўтган. Т. Бухоро — Самарканд катта йўлининг устида жойлашган бўлиб, Наршахийнинг ёзишича, қад. вактларда ҳар йили куз фаслида у жойда 10 кун нуқсонли молларнинг бозори бўлган. Фарғона, Чоч (Шош) ва б. жойлардан келган савдогарлар бу ерда савдосотиқ билан шуғулланган. Тавоис ахли дехдончилик ҳам қилган, шу туфайли бадавлат кишилар кўп бўлган. Тавоисдан кўттлаб уламо ва муҳаддислар [жумладан, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад атТавоисий (? — 956)] етишиб чиққан. Сўнгги ўрта асрларда Тавоис 2 қишлоққа: Т. и Боло ва Тавоиси Поёнга бўлинган. 19—20-а. ларда бу мавзе Бўион деб номланган. Тавоис якинида илк ўрта асрларга оид Шаҳри вайрон тепалиги бор. Ҳозир Тавоис Навоий вилояти, Қизилтепа туманига қарашли қишлоқ. Унга кираверишда товусга ёдгорлик ўрнатилган.

Ад.: Наршахий , Бухоротарихи, Тавоис, 1966; История атТабари, Тавоис, 1987; Абдулкарим асСамъоний, Насабнома (АлАнсоб), Бухоро, 2003.

Қаҳрамон Ражабов.