ТАВОФ

ТАВОФ (араб. — атрофида айланмоқ) — Каъба атрофида айланиш жараёни. Ҳаж ва умра маросимлари таркибига киради. Умра қилувчилар 1 марта, ҳажга келганлар 3 марта Тавоф амалини адо этади. Бошқа пайтларда ҳам, айниқса, жума кунлари ва рамазон ойида, Макка ахли ва унинг меҳмонлари Каъбага юксак иззатэҳтиром юзасидан уни Тавоф қилади. Тавофнинг шартлари намознинт шартлари кабидир. Тавоф қилишда Каъбага яқинлашилгач, унинг Қора тош жойлаштирилган бурчагига келиб, қўлини унга қарата чўзади ва имконият бўлса ўпади. Сўнг Каъба атрофида соат милига қарши тарзда 7 марта айланилади. Ҳар сафар махсус дуолар ўқилиб, гунохлар кечирилиши сўралади.