ТАВОЧИ

ТАВОЧИ (мўғулча — ҳисобчи) — 13 — 19-а. ларда Ўрта Осиё, Хуросон ва Эронда ҳукмдорнинг фармон ва топшириқларини тегишли жойларга зудлик билан етказувчи олий ҳарбий мансабдор, адъютант. Т. зиммасига ҳарбий юриш режалаштирилганда салтанат туман ва вилоятлардан, тобе юртлардан ҳукмдор фармонида белгиланган микдорда озиқ-овқат, отулов, емхашак, қуроласлаҳа ва қўшин жам килиш, лашкаргоҳга йиғилган лашкарни кўрикка тайёрлаш, юриш чоғида, дам олиш ва ов қилиш учун қўшинни қулай манзилларга жойлаштириш, ғаним қароргоҳига яқин келингач, уни қамал қилувчи қисмларни зарур ва қулай истеҳкомларга жойлаштириш, қўшинларнинг умумий аҳволини назорат қилиб туриш, жиноятчилар ва асирларнинг жазога тортилишидан қукмдорни бохабар қилиш, қамал хавфи туғилганда теваракатрофдаги аҳолини қалъа ёки қўрғонга кўчириб келиб жойлаштириш сингари вазифалар юклатилган. Тавочи, шунингдек, сарой амалдорлари ишларини ҳам назорат остига олган. Сарой соқчилари ётиш Тавочиси томонидан доимий назоратда бўлган. Тавочи ўз вазифасига кўра, Сомонийлар, Ғазнавийлар ва Салжуқийлар салтанатида мавжуд бўлган ориз ҳамда нақиб лавозимларига мувофиқ келган. Бухоро хонлигида ҳарбий нозир — нақибга қўшинни жойлаштириш, қуроласлаҳа билан таъминлаш, ҳарбий ҳаракатлар вақтида лашкарнинг илғор, аръергард, ўнг қанот, сўл қанот ва марказий қисмлари ҳамда пистирмадаги вазиятдан хабардор бўлиш масъулияти юклатилган. Хива хонлигида Тавочи лавозимининг муҳим ролга эгалиги тарихий асарлар ва архив ҳужжатларида ўз аксини топган.