ТАВАНХОНА

ТАВАНХОНА — тўй ва зиёфатларда меҳмонларга патнис тузаладиган, совғасаломлар, тўёналар, таванлар қабул қилиб олинадиган махсус хона. Т. Хоразмда қасноқхона, Жан. Ўзбекистоннинг айрим туманларида эса, шарватхона ҳам дейилади. Таванларни қабул қилиш, меҳмонларга патнис тузаш учун Таванхонага бошлиқ қилиб қўйилган аёл — «таванбоши», «таванчи» деб аталган.