ТАТАР МАДАНИЯТИ

ТАТАР МАДАНИЯТИ — Енисей дарёсининг юқори ва ўрта ҳавзалари бўйида тарқалган темир даври маданияти (мил. ав. 7—3-а. лар). Енисейдаги Тагар о. номидан олинган (Минусинск котловинаси теграсида). Татар маданияти учун скиф типидаги қуроласлаҳалар, от анжомлари, жез қозонлар ва кўзалар, санъатда «ҳайвон услубида» нақш бериб ишланган буюмлар хос. Татар маданияти тарқалган ҳудуд Евросиё жез куйиш ишлаб чиқарилишининг энг йирик марказларидан бири хисобланади. Татар маданияти одамлари европеоид ирққа мансуб бўлишган. Манзилгоҳ, кон қодциклари, мозорқўрғонлар топилган. Хўжалиги: деҳқончилик, чорвачилик, жез куйиш ва жездан турли қуроллар тайёрлаш.