ТАСОДИФИЙ ҲОДИСА

ТАСОДИФИЙ ҲОДИСА (эҳтимоллар назариясида) — маълум шартлар бажарилганда рўй бериши ҳам, бермаслиги ҳам мумкин бўлган ёки бериши аниқ эҳтимолликка эга бўлган ҳодиса. Агар кўп тажрибалар ўтказилганда Тасодифий ҳодисанинг рўй бериш частотаси бирор р сонига яқинлашса, мана шу сон Т. ҳ. нинг эҳтимолидан иборат бўлади. Mac, янги тугилган боланинг ўғил бўлиш эҳтимоли кўпроқ (0,515) лиги кўплаб кузатишлар асосида ҳисобланган.