ТАРТУ УНИВЕРСИТЕТИ

ТАРТУ УНИВЕРСИТЕТИ — Эстониядаги йирик ва қад. олий ўқув юрти. Тарихи 1632 й. Тартуда ташкил этилган ва 1710 й. гача фаолият юритган Густавиан академиясидан бошланади. 1802 й. Дерпт унти номи билан қайта очилган. 1893—1919 й. ларда Юрьев унти деб номланган. 1919 й. дан ҳоз. номда. 1918 й. Т. у. нинг Воронежга эвакуация қилинган бўлими негизида Воронеж унти, 1946 й. унт бўлимлари асосида Эстония ФА нинг бир неча и. т. института, 1951 й. Эстония Қ. х. академияси ташкил топган. Физика, мат., кимё, биол., тиббиёт, геогр., тарих, филол., иқтисодиёт, ҳуқуқ, пед. ва б. ихтисосликлар, шунингдек теология бўйича мутахассислар тайёрлайди. Бир нечта муаммоли ва соҳа лаб. лари, ботаника боғи, музейлари, кутубхонаси (3 млн. дан ортиқ асар) мавжуд. 7 мингдан ортиқ талаба таълим олади. «Илмий асарлар» нашр этади.