ТАРНОВ — ўртача кечпишар уруғсиз, винобоп узум нави. Ҳоз. Ўзбекистон ўсимликшунослик и. т. интида Нимранг ва Крра кишмиш навларини чатиштириб чиқарилган (А. М. Негруль, М. С. Журавель). Тупи ўртача ўсади. Барглари ўртача, тўгарак, беш бўлмали, орқа томони тукли. Гули икки жинсли. Узум боши йирик, конуссимон, тиғиз. Ғужуми ўртача, думалоқ, сарғишоч яшил. Пўсти таранг, юпқа мум/убор билан қопланган. Эти серсув, сершира. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 2900° бўлганда 147 кунда пишади.
Новдаси яхши етилади. Ҳосилдорлиги 600 ц/га. Совуққа чидами паст. Шарбатлар, оқ ва шампан винолари тайёрланади. 1959 й. дан Самарканд ва Тошкент вилоятларида рнлаштирилган.