ТАРИХИЙ ВА МАДАНИЙ ЁДГОРЛИКЛАР МУҲОФАЗАСИ — инсоният маданий меросини саклаш ва муҳофаза қилиш йўлидаги халқаро, давлат ва жамоатчилик тадбирлари тизими. Тарихий ёдгорликлар, меъморий обидалар, адабиёт, тасвирий ва амалий санъат асарлари, археологик топилмалар, миллий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган мажмуалар, муҳим и. т. лар мухрфаза этилади. Тарихий ва маданий ёдгорликлар муҳофазаси ва м. ё. м., асосан, Уйғониш давридан бошланган. Буюк француз инқилоби даврида шахс и й коллекциялар национализация қилинган (Лувр музейинм ташкил этиш тўғрисидаги декрет, 1793). 19—20а. бошларида кўпгина Европа давлатларида тарихий ва маданий ёдгорликлар давлат муҳофазасига олинган. 2жаҳон урушидан сўнг ЮНЕСКО ташаббуси билан 1954 й. да (Гаага конференцияси) Халқаро конвенция ва «Қуролли конфликтлар рўй берганда маданият бойликларини ҳимоя қилиш тўғрисида» баённома имзоланган. Тарихий ва маданий ёдгорликлар муҳофазаси ва м. ё. м. билан Халкаро музейлар кенгаши (1946), Маданият бойликларини муҳофаза этиш ва реставрация қилиш халқаро тадқиқот маркази (1959), Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза этиш бўйича халқаро кенгаш (1965) шуғулланади.
Ўзбекистонда ёдгорликларни муҳофаза этиш, асосан, 20-а. нинг 20й. ларидан бошланган. 1920 й. Маориф халқ комиссарлиги қошида музейлар, санъат асарлари ва қад. ёдгорликларни муҳофаза қилиш Туркистон қўмитаси — Турккомстарис тузилган, кейинчалик Средазкомстарис бу иш билан шуғулланган. Ҳозир Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмийишлаб чиқариш. Бош бошқармаси шуғулланмоқда. Республика ҳудудида ва чет мамлакатларда сақланаётган ноёб қўлёзмалар, маданий, тарихий ёдгорликлар, ҳунармандчилик, халқ оғзаки ижоди намуналари, санъат ва бадиий асарлар, театрмусиқа, қад. давлатчилик тарихига оид ҳужжатлар, қад. чолғу асбобларини йиғиш, саклаш ва б. билан шуғулланиш мақсадида «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси тузилган (1999 й. 12 окт.).