ТАРИХ МУЗЕЙЛАРИ

ТАРИХ МУЗЕЙЛАРИ — тарихий, маданий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш, саклаш, ўрганиш ва ташвик, қилиш каби ишларни амалга оширувчи илмиймаърифий, маънавий маскан. Узининг экспозиция ва кўргазмалари воситасида илмий ташвиқот ва маънавий тарбия вазифасини бажаради. Музейларта қизиқиш қадимдан бошланган. Тарихий манбаларнинг шоҳидлигича илк музей мил. ав. 3-а. да Искандарияда музаларга аталган бинода — Музейонда кад. санъат ёдгорликлари мажмуаси сифатида ташкил этилган.

Ўзбекистонда хам 19-а. нинг 4-чораги бошларидан Тарих музейларига қизиқиш бошланган. Тошкентдаги Ўзбекистон тарихи Давлат музейи, Самарқанддаги «Афросиёб», шунингдек, Самарканд Давлат бирлашган тарихиймеъморий ва бадиий музей қўрикхонаси, Хивадаги «Ичанқалъа» қўрикхонаси кабилар каторида мустакиллик йилларида вужудга келган Ўзбекистон Республикасида Темурийлар тарихи давлат музейи — 1996 й. ; Олимпия шоншуҳрати музейи — 1996. ; «Катағон қурбонлари хотираси» музейи — 2002 й. ; Тошкент тарихи музейи — 2003 й. ; Сурхондарё вилояти археология музейи — 2002 й. каби янги музейлар фаолият олиб бормоқда. Республикамиздаги бир қатор ўлкашунослик музейларидаги тарих фани йўналишидаги бўлимлар замона руҳига мослаб таъмирланди. Ўзбекистон тарихида янги қўлга киритилган ютуклар асосида бойитилди. Тарих музейларига УзР Вазирлар Маҳкамасининг 1999 й. 23 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси маданий бойликларининг олиб чиқилиши ва олиб кирилиш масаласини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори туфайли Ўзбекистондаги Тарих музейлари дунёнинг таникли музейлари ридан жой олмоқда. Ҳозир жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий ривожланишида Тарих музейларининг тадқиқотчилик ўрни салмоқлидир. Тарих музейларининг асосий мақсади халқ тақдири билан боғлиқ бўлган тарихий жараёнларни холис ёритиш ва кенг мушохада этиб илмий тадқиқ этишдир.