ТАРИҚАТ

ТАРИҚАТ (араб. — йўл, усул) — тасаввуфга хос тушунча. Унга кўра, суфий ёки солик тирикчиликнинг барча ташвишларидан воз кечиши, доим камбағалликда қаноат қилиб яшаши, таркидунё қилиши, ҳар нарсани худодан деб билиши, худони севиши ва унга интилиши, ихтиёрини пир, муршидга топшириши лозим. Бундан ташқари Т. тушунчаси кўпроқ тасаввуф йўналиш (сулук) и, тармоғи маъносида қўлланилади. Тарихда тасаввуф тариқатларини нотўғри тушуниш ва талқин қилиш натижасида баъзи мутаассибликка берилиш хрлатлари ҳам кузатилган. Тасаввуфда Тариқат кўп бўлган, мас., тайфурия, қодирия, суҳравардийлик, бектошия ва б. Ўрта Осиёда нақшбандия, кубровийлик, яссавийлик Т. лари тарқалган.