ТАҚВОДОРЛИК

ТАҚВОДОРЛИК (араб, тақво — сақланиш, худодан қўрқиш) — барча динларда ўта диндорликни ифодаловчи тушунча. Қуръон ва ҳадисларда Аллохдан қўрқиш, дўзахдан сакланиш, парҳезкорлик ва б. мазмунларда келади. Динга жуда берилган, художўй, ўзини ҳаром ва шубҳалардан саклаб юрувчи одам тақводор деб аталган.