ТАННУЎЛА

ТАННУЎЛА — Тива Республикасининг жан. даги тоғ тизмаси, Енисей дарёси юқори окими билан УбсуНур кўли ҳавзалари орасидаги сувайиргич. Уз. 300 км га яқин. Ўртачабал. 2500—2700 м. Т. Ў. Fapбий (энг баланд жойи 3061 м) ва Шаркий (энг баланд жойи 2591 м) қисмларга булинади. Палеозой континентал ва денгиз ётқизиклари (қумтош, оҳактош, гилли сланец, гранит ва конгломератлар)дан ташкил топган. Тоғ этаклари ва ён бағирларида 2000 м гача каштан ва қора тупроқда тоғ дашти ўтлари, ундан юқорида тоғ сур ва подзол тупроқларда сийрак тайга, тоғ тепаларида қурум ва баланд тоғ тундра ўсимликлари кенг тарқалган.