ТАНЛАШ УСУЛИ

ТАНЛАШ УСУЛИ (математик статистикада) — статистик кузатишлар усули. Бунда статистик тўпламнинг умумий хоссалари тўпламнинг ҳамма элементлари эмас, балки ундан танлаб олинган танланмага кирган элементлари орқали ўрганилади. Танлаш усули математик статистиканинг 2 муҳим бўлими: чекли тўпламдан танлаш ва чексиз тўпламдан танлаш назариясига асосланади. Чекл и тўп лам дан танлама олиш назарияси сифат бўйича статистик назорат ўтказиш усулининг асоси бўлиб, кўпгина социологик текширишларда қўлланилади. Танлаш тасодифий равишда ўтказилса, эхтимоллар назариясига кўра, танлаб олинган танланма статистик тўплам ҳақида тўғри маълумот беради. Бу ҳолда статистик тўпламнинг ҳажми (элементлар сони) N тенгламанинг хажми п га тенг бўлса, танланманинг элементларига бир хил эҳтимоллик ёзилади. Амалда, кўпинча, танлаб олинган танланма (элементлар) статистик тўпламга қайтарилмайди (кайтарилмайдиган танланма). Агар танлаб олиш ҳар бир танланмани ўрганилаётган тупламга қайтариш йули билан бажарилса, у кайтариладиган танлама дейилади. Қайтариладиган танланма, асосан, назарий текширишларда қўлланилади. Агар танланманинг ҳажми п статистик тўпламнинг ҳажми N дан жуда кичик (n«N) булса, бу икки тур чекли танланмалар деярли бир-биридан фарқ қилмайди. Танлаш усули билан статистик тупламнинг сифат ёки микдор белгилари урганилади. Мас., статистик назорат ўтказиш масалаларида N та элемент орасида нечта нуқсонли элемент борлигини аниқлаш шундай масалалардан биридир.

Статистик тўплам чеке из бўлганда ундан олинган танланмани кайтариш ёки қайтарилмасдан олинганлиги аҳамиятга эга эмас. Бу хрлда танланманинг %t, 52> …, ғп элементлари узаро боглиқсиз тасодифий миқдорлар деб каралса, статистик тўплам белгиларини ўрганиш соддалашади.