ТАНАИС — 1) антик шағар (мил. ав. 3-а. — мил. 5-а.). Дон дарёсининг қуйи оқими бўйида жойлашган. Мил. бошларида Боспор давлати таркибида бўлган. Т. Боспордаги юнонлар билан Азов ва Дон бўйидаги кўчманчилар ўртасидаги муҳим савдо маркази бўлган. Мил. 3-а. нинг 40й. ларида готлар раҳбарлик килган кабилалар иттифоқи томонидан буткул вайрон қилинган. 4-а. нинг 2ярмида қайта тикланган, лекин кичик бир манзил сифатида 5-а. бошига кадар мавжуд бўлган. Танаисдан турар жой, мудофаа деворлари, миноралар, дарвозалар қолдиқлари, битиклар, қабрлар ва б. топилган;
2) юнон муаррихлари томонидан Дон ва баъзан Сирдарёнинг аталиши.