ТАМИЛ ТИЛИ — дравид тилларининг жан. гуруҳига мансуб. Ҳиндистондаги Тамилнад штатининг расмий тили, Сингапурда 4 та расмий тилдан биттаси. Ҳиндистондан ташқари ШриЛанка, Мьянма, Малайзия ва б. жойларда тарқалган. Ҳаммаси бўлиб 65 млн. дан ортиқ (1996) киши сўзлашади.
3 та лаҳжа гуруҳи бор: шим. шарқий, ғарбий ва жанубий. ШриЛанка лахжаси жан. гуруҳга яқин туради. Морфология ва синтаксисда ўзига хос ҳодисалар мавжуд. Мас., феълларнинг «кучли». «ўртача» ва «кучеиз» га бўлиниши. Сўз ясалиши ва лексикада (жумладан, ижтимоийсиёсий ва илмий терминологияда) бошқа ҳинд тилларига нисбатан санскрит тилидан камроқ сўз олиши билан ажралиб туради.
Ҳоз. адабий тил меъёрлари 3—4-а. ларда шаклланган, 13—14-а. ларда узилкесил қайд этилган. Тамил тилининг адабий ва оғзаки шакли ўртасида жиддий фонетикморфологик фарқлар бор, бироқ адабий ва ёзма шаклларнинг яқинлашуви кузатилмокда. Ёзуви брахмининг жан. шаклидан келиб чиққан. Энг қад. эпиграфик ёдгорликлар мил. ав. 2 — 1-а. ларга мансуб.
Ансориддин Иброҳимов.