ТАЛХАБСОЙ

ТАЛХАБСОЙ — Сурхондарё вилоятидаги сой. Кўҳитанг тоғининг шарқий ён бағридан бошланади (950 м). Уз. 16 км, ҳавзасининг майд. 75 км2. Қор ва ёмғир, ер ости сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 0,100 м3/сек. Баҳорда суви кўпайганда Амударёга қуйилади.