ТАЛҚИНЧА

ТАЛҚИНЧА — талқин доира усули асосида яратилган мақом ашула йўли, талқин шўъбасига ўхшатма, назира; Шашмақомнинг иккинчи гуруҳ шўъбаларидан Мўғулча ва Савтларнинг муайян шохобчаси. Талқинчалар Бузрук мақомининг Мўғулчаи Бузрук, Савти Сарвиноз, Ироқи Бухоро, Ростнинг Савти Ушшоқ, Савти Калон, Савти Сабо, Наврўзи Сабо, Навонинг Савти Наво, Мўғулчаи Наво, Мустазоди Наво, Сегоҳнинг Мўғулчаи Сегоҳ шўъбаларида учрайди ва шу шўъбалар номи билан қўшиб аталади (мас., Талқинчаи Савти Сарвиноз, Талқинчаи Мўғулчаи Дугоҳ ва ҳ. к.). Ироқнинг Чанбари Ироқ шўъбаси, шунингдек, кўпгина мумтоз куй ва ашулалар (мас., «Баёт IV», «Баёти Шерозий IV»), бастакорларнинг асарлари ҳам Талқинча усулида ижро этилган.

TAЛFAP — Қозоғистондаги шаҳар (1959 й. дан). Олмаота вилоятида, Орқа Или Олатовининг шим. ён бағрида, Олмаота ш. дан 25 км узокликда жойлашган. Аҳолиси 42 минг киши (2003). Тикувчилик ва намат фкалари, спирт, вино, ёғмой здлари, қурилиш материаллари корхоналари бор.