ТАЛОҚ

ТАЛОҚ — одам ва умуртқали ҳайвонларнинг қорин бўшлиғидаги тоқ паренхиматоз орган. Асосий қон резервуарларидан бири (қон «депо»си); қон яратилиши, моддалар алмашинувида иштирок этади; иммунобиологик ва ҳимоя функциясини бажаради — антителолар ишлаб чиқаради, бактерия ва токсинларни тутиб қолиб, зарарсизлантиради, яшаб битган эритроцит ва тромбоцитларни емиради. Қоннинг ҳосил бўлиши, бузилиши, қайта тақсимланишида ва организмнинг ҳимоя реакцияларида қатнашади.

Талоқ ҳамма умуртқали ҳайвонларда бор. Тўгарак оғизлилар, баъзи икки хил нафас олувчи баликлар ичаги, ошқозони ёки ўрта ичак шиллиқ қават бурмалари деворида лимфоид тўқималар тўплами бўлиб, бу Талоқ вазифасини бажаради. Қолган умуртқали ҳайвонлар талоғи ичакдан алоҳида бўлиб, орқа ичактутгич, ошқозон ёки тўғри ичакнинг бошланиш қисмида жойлашади. Судралиб юрувчилар (гаттериялардан ташқари) ҳамда қушларда рудиментлашган. Талоқ бўлакбўлак ёки парраксимон бўлади.

Одамда Талоқ эмбрионал ҳаётнинг биринчи ойида меъданинг дорзалб тутқичи ичида тўпланган мезенхима тўқимасидан ривожланади. Талоқ узунчоқ овал шаклли, уз. 12 см, кенглиги 7 — 8 см, оғирлиги 150—200 г. Лекин Талоқнинг ҳажми ва оғирлиги индивидуал бўлиб, организмнинг физиологик ҳолатига боғлиқ ҳолда жуда ўзгариб туради. Mac, тинч хрлатда Талоқ кенгайган, қон йўқотилганда эса сиқиқ бўлади. Бир томони қабариқ (диафрагмал), иккинчи томони ботиқ (ички) бўлиб, чап биқиннинг 9,11 қовурға соҳаларига жойлашган. Ташқи томондан сероз парда ва бириктирувчи тўқима капсуласи билан қопланган. Капсуладан Талоқ ичига деворлар ёки трабекулалар тарқалади. Трабекулалар Талоқни оқ ва қизил пульпа билан тўла алоҳида бўлакчаларга бўлади. Қизил пульпа қоннинг шаклли элементлари (эритроцитлар)га бой вена синусларидан ташкил топган. Оқ пульпа эса лимфоцитлар ишлаб чиқарадиган лимфа тўқималаридан тузилган; улар мальпиги таначалари деб аталади. Талоқ касалланганда (мас., спленомегалия) анча катталашади.