ТАЛМУД

ТАЛМУД (қад. яҳудийча ламейд — ўрганиш, таълимот) — иудаизмда муқаддас ҳисобланадиган кўп жилдли диний ёзувлар тўплами. Мил. ав. 4асрдан мил. 5-а. гача яҳудий руҳонийларнинг Тавротни шархлаши ва қайта изохлаши натижасида вужудга келган. Талмуд иудаизм динига хос ақидалар, ибодат ва маросим талаблари, ахлоқий, қуқуқий меъёрларни ўз ичига олади.