ТАЛЛОМ

ТАЛЛОМ (юн. thallos — новда, ўсимта) , танача — тубан ўсимликлар (сувўтлар, замбуруғлар, миксомицетлар, лишайниклар, айрим жигарсимон йўсинлар)нинг новда ва баргларга бўлинмаган яхлит танаси. Улар Таллом ли ўсимликлар дейилади. Баъзи денгиз сувўтлари (мас., каулерпа) ташқи томондан новда ва баргсимон тузилишга эга бўлсада, анатомик соддалиги, ўсиш хусусияти ва кўпайиш органларининг тузилишига кўра юксак ўсимликлардан фарқ қилади. Барг ва новдаларга бўлинмаган айрим гулли ўсимликлар (раффлезиялар) Таллом ли ўсимлик ҳисобланмайди, чунки улар паразит ҳаёт кечиргани сабабли иккиламчи соддалашган.