ТАЛЛИН

ТАЛЛИН (собиқ Ревель) — шаҳар, Эстония пойтахти. Йирик индустрия, илмий ва маданий марказ, транспорт йўллари тугуни, денгиз порти. Аэропорт бор. Фин қўлтиғининг жан. соҳилида, Таллин бухтаси ёнида жойлашган. Шаҳарнинг шим. шарқий (Пирита) қисмидан Пирита дарёси оқиб ўтади. Иқлими денгиз икдими. Фев. нинг ўртача траси —5,8°, июлники 16,4°. Йиллик ёгин 600 мм гача. Майд. 145,9 км2. Аҳолиси 404 минг киши (2000). Шаҳар 4 маъмурий туманга бўлинган. Археологик маълумотларга кўра, шаҳар 10-а. да вужудга келган. Дастлаб, Идрисийнинт 1154 й. тузилган дунё харитасида Коливань (халқ эпоси қақрамони — Калева) номи билан тилга олинган. 1219 й. данияликлар ҳоз. Таллин ўрнидаги эстонларга қарашли кўҳна шаҳарни босиб олиб, унга Ревал (Ревель) деб ном бердилар. Бироқ эстонлар шаҳарнинг янги номини қабул қилмай, уни Таллин (Taani linna — Дания шаҳри) деб атай бошладилар. Таллин савдоҳунармандчилик маркази ва денгиз порти сифатида тез ривожланди. 1285 й. Ганза иттифоқига кирди, 13—14-а. ларда Болтик, бўйидаги энг йирик шаҳарлардан бирига айланди. Таллинни 1710 й. да Россия босиб олган. 19-а. охири — 20 а . бошларида Таллин йирик саноат марказита айланган. 1940 й. 6 авг. да Т. Эстония ССР таркибига киритилди. Уруш даври (1941 — 45)да Таллин катта талафот кўрди. Урушдан кейин шаҳар бутунлай қайта тикланди. Саноатининг етакчи тармокдари: машинасозлик (кемасозлик) ва металлсозлик. Айниқса, электроника, электротехника, приборсозлик саноатлари тез ривожланмокда. Йирик корхоналари: «Вольта» электр моторлари зди, электроника, радиотехника, кабель, назоратўлчов приборлари здлари. Машинасозлик, экскаватор, кема таъмирлаш, кимёфармацевтика здлари, кимё, фанермебель, уйсозлик, целлюлозақоғоз ктлари, кондитер, мебель фкалари бор. Тўқимачилик, трикотаж, тикувчилик, кўнпойабзал корхоналари, элеватор ишлаб турибди. Балиқ, сут, гўшт, маҳсулотлари, консервалар, турли қурилиш материаллари ишлаб чикарилади. Таллинда Эстонияда ишлаб чиқариладиган ялпи саноат маҳсулотининг қарийб 2/5 қисми тайёрланади.

Шаҳар тузилишида марказий ўрин эгаллаган ўрта аср қурилиши (Эски шаҳар) сақланган. Эски шаҳарнинг ўзи 2 қисм: Тоомпеа тепалигидаги қисми (13—14-а. ларда қурилган қаср билан) ва ундан жан. шарқдаги Қуйи шаҳардан иборат. Дом собори (13—15-а. лар) ва б. бор. Қуйи шаҳарда 13—16-а. лар девор қолдиқлари, 17-а. ер ости қалъаларининг қисмлари, ўрта асрга хос тор кўчалар ва кўплаб меъморчилик хамда санъат ёдгорликлари сақланиб қолган.

Таллинда 4 олий ўқув юрти (политехника, пед., бадиий мусиқа ва театр санъати), бир қанча ўрта махсус ўқув юрти, Эстония ФА ва унинг интлари, ботаника боғи жойлашган. 13 музей (тарих, бадиий, табиий фанлар, шаҳар, театр ва мусиқа ва б.), 5 театр, консерватория, филармония, «Таллинфильм» киностудияси, телемарказ бор. Шаҳар халқаро туризм маркази. Меҳмонхона, туристик база, кемпинглар фаолият кўрсатади. Таллиннинг Пирита, Кадриорг боғи, Эски шаҳар қисмлари меҳмонлар ва саёхларнинг севимли дам олиш жойларидир.