ТАЛЛИМАРЖОН СУВ ОМБОРИ

ТАЛЛИМАРЖОН СУВ ОМБОРИ — Қашқадарё вилоятидаги йирик гидротехника иншооти. Қарши магистрал канали этагида барпо этилган. Таллимаржон т. й. станцияси яқинида, Амударё ва Қашқадарё ўртасида сувайирғич вазифасини бажарувчи текисликда жойлашган. 1965—73 й. ларда қурилган. 1977 й. да қисман, 1985 й. тўлиқ ишга тушурилган. Таллимаржон сув омбори Қарши магистрал канали суви билан кузгиқишки мавсумда 6 ой давомида тўддирилади. Уз. 14 км, кенглиги 5,5 км, ўртача чуқ. 19,8 м, қирғоқ чизиғи уз. 36 км, майд. 77,4 км2, умумий ҳажми 1,53 млрд. м3, фойдали иш ҳажми, 1,4 млрд. м3. Т. с. о. нинг асосий иншоотлари мажмуи 1 ва 2тупроқ тўғонлари, насос стяси, сув оқиб келадиган ва чиқиб кетадиган канал, дренаж, насос стясидан иборат. Сув қудратли электр насослари орқали 26,6 м баландликкача кўтарилиб берилади. Қарши чўлида ўзлаштирилган қўриқ ерларни сув билан таъминлайди. Суғориш мавсумида омборда тўпланган сув Қарши магистрал каналига сув ўтказиш имконияти 360 м3/сек. бўлган сув чиқаргич орқали берилади.