ТАЛЛИМАРЖОН ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ

ТАЛЛИМАРЖОН ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ — Ўзбекистонда қурилаётган йирик иссикдик электр станцияларидан бири. «Узбекэнергия» давлатакциядорлик компанияси таркибида. Кдшкадарё вилоятининг Касби туманидаги Нуристон шаҳарчасида, Таллимаржон сув омборидан 7 км узокликда жойлашган. Стя қурилиши 1988 й. янв. да бошланган. Лойиҳа қуввати 3200 МВт (800 МВт ли 4 энергоблокли). 1энергоблоки 2004 й. охирида ишга туширилади. Асосий ёқилғи тури — таркибида олтингугурт кам бўлган Шўртан газ конидан олинадиган табиий газ. Таллимаржон иссиқлик электр станцияси вилоятдаги газ конлари, сув хўжалиги объектлари ва б. истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлайди.