ТАЛЛ МОЙИ

ТАЛЛ МОЙИ, таллол — қора тусли қовушоқ суюқлик. Зичлиги 960—990 кг/ м1; 30—50% смола кислоталари, 35— 55% ёғ кислоталари (олеин, линолен ва б.), 8—20% нейтрал моддалар, 4—10% петролей эфирида эримайдиган (оксидланган) моддалар, 8% гача сув ва бир оз микдорда бадбўй ҳидли аралашмалардан иборат. Сульфатли совунни қайта ишлаб ҳосил қилинади.

Талл мойи эмульгаторлар, алифмой, сиккативлар, линолеум, алькид смолалар, совун ишлаб чиқариш. да қўлланади. Талл ёғ кислоталари локбўёқ саноатида, озиқовқат ёғи ўрнида ишлатилади.