ТАЛИҚОН

ТАЛИҚОН, Толиқон, Талқон ўрта асрларда Шим. Афғонистондаги қад. шаҳар ва вилоят. Талиқон ўрта асрларда Тохаристоннинг пойтахти бўлсада, Балхдан 3 марта кичик эди. Т. Қундуздан шарқда, Қундуздарё ирмоғи Талиқон дарёси бўйида жойлашган. Талиқон мустаҳкам истеҳкомли, савдо йўллари кесишган ерда жойлашгани учун обод ва бой шаҳар ҳисобланган. Ўрта асрларда уни, шунингдек, «Хуросон Талиқон и» деб ҳам аташган, чунки айни вақтда бу номдаги яна 2 шаҳар Қазвин ва Рей вилоятларида ҳам бўлган. Маҳмуд ибн Валмнинг ёзишича, Маймана вилоятидаги шаҳар ҳам Талиқон деб аталган.

Фирдавсийнинг Ш«оҳнома»сида Талиқон шаҳри Афросиёб подшолиги даври воқеалари муносабати билан қайд этилган. Қадимда Талиқон атрофида чегара, тош минораси бўлган, уни сосонийлар шоҳи Варахран V (421—438 й. ларда ҳукмронлик қилган) бунёд этган. Араблар истилоси арафасида Талиқон алоҳида бир мулк бўлиб, уни Саҳрак ёки Суҳроб номли шоҳ идора этган. 10-а. да Талиқон шақри Гузганон вилояти шоҳига тобе бўлган. 12-а. да Талиқон манбаларда яна Хуросоннинг алоҳида вилояти тарзида қайд этилган ва унга бир қанча шаҳар ва қишлоқлар қараган. Талиқон қалъаси ўрта асрларда Мансуркўҳ ёки Нусраткўҳ деб номланган. У жуда мустаҳкам бўлиб, 13-а. да Чингизхон қўшинлари уни куч билан эгаллай олмай, 7 ой қамал қилиб олишга мажбур бўлишган. Амир Темур ва темурийлар даврида Талиқон дастлаб Пирмуҳаммад ибн Жаҳонгир мулки, сўнгра Шоҳрух даврида унинг ўғли Иброҳим Султонга тегишли бўлган. 16а. охирида Талиқонни темурий Султон Махмуд Мирзо ва Хисравшоҳнинг ноиблари идора этишган. 1503—04 й. ларда Тохаристон ва Бадахшоннинг катта қисмини Шайбонийхон қўшинлари босиб олганда бу вилоятлар Шайбонийхоннинг укаси Маҳмуд Султонга инъом этилган. Шайбонийхон ўлимидан сўнг (1510) Тохаристон ва Бадахшоннинг катта қисми яна темурийлар (Мирзахон ўғли Сулаймоншоҳ) тасарруфида бўлган. Бироқ унинг набираси ва вориси Шоҳрух Мирзо даврида Талиқон Бадахшон шоҳларидан Шоҳ Имод кулига ўтган. 1584 й. Т. га шайбонийлар қўшини келиб шаҳар Маҳмуд султон ибн Сулаймон султонга қараган. У, ўз навбатида, Шайбонийларнинг Балхдаги ноиби Абдулмўмин Султонга тобе бўлган. Талиқон вилоят маркази мақомини Аштархонийлар даврида ҳам сақлаб қолган. 18-а. нинг 1ярмида Талиқон ёрийлар сулоласидан Мир Султоншоҳ тасарруфига ўтган. 18-а. ўрталаридан Афғонистон таркибида.

Ад.:Ахмедов Б., История Балха, Талиқон, 19S2; Камолиддинов Ш. С., Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязўчнўм источникам IX — начало XIII вв., Т., 1996.

Шамсиддин Камолиддинов.