ТАЪЛИҚ

ТАЪЛИҚ (араб. — осиш, осиб қуииш) — хаттотлик услуби; араб ёзувидаги хат услубларидан бири. 14-а. да тавқе ва риқо хатлари асосида ихтиро қилинган, ихтирочилари Тожиддин Салмоний ва Хожа Абулъол. Тез ёзиш услубида ҳарфлар бир-бирига осилиб ёки илиниб тургандай кўринади (номи ҳам шундан). Ҳарфларнинг 5 қисми эгри ва 1 кисми тўғри чизиклардан иборат. Таълиқ асосан иншо ва мактубларга тегишли бўлиб, муншийлар уни юқоридан чапга қияроқ қилиб чўзиб ёзган. Шу жиҳати билан шикаста хатига ўхшаб кетади. Дастлаб муншийлар, идора котиблари томонидан ишлатилган, расмий ва шахсий ёзишмалар, турли ҳужжатларда қўлланилган. Хожа Абдулҳай Мунший, Хожа Ихтиёр ушбу хат устасидир.