ТАЛАС ВИЛОЯТИ

ТАЛАС ВИЛОЯТИ — Қирғизистон Республикасининг шим. ғарбий қисмидаги вилоят, Талас водийсида жойлашган. Шим., шим. ғарбдан Қозоғистон, жан. ғарбдан Ўзбекистон ва Жалолобод вилояти, шарқцан Норин ва Чу вилоятлари билан чегарадош. Талас вилояти 1944—55 й. ларда мавжуд бўлган, 1955—80 й. ларда туман, 1980 й. да қайтадан ташкил қилинган. Умумий майд. 11,5 минг км2. Аҳолиси 199,9 минг киши (1999). Маркази — Талас ш.

Талас вилоятининг ер юзаси тоғли ва шу туфайли мураккаб рельеф шаклларига эга. Ғарбдан шарққа 230 км га чўзилган, энг кенг жойи 80 км. Водийни қуршаб турган Қирғизистон ва Талас Олатовлари шарқца бир-бирига яқинлашиб, тоғ тугунини ҳосил қилади. Бал. 650 м дан 4500 м гача. Водий томондаги тоғ ён бағирлари дарёлар билан парчаланган.

Талас вилояти турли хил қазилма бойликларига эга. Конлардан Жерой олтин кони, Аччиқтош олтингугурт колчедан кони катта аҳамиятга эга. Улар геологик жиҳатдан яхши ўрганилган. Саноат захираси бўйича бу конлардан олтин ажратиб олиш ва сульфат кислотасини ишлаб чиқариш. имконияти бор. Кумир, қурилиш материаллари мавжуд. Иқлими континентал. Ёғингарчилик оз. Текисликларда ёзи иссиқ, қурғоқчил, қиши совуқ. Июлнинг ўртача траси 20—22°, янв. ники —6°, —7°. Йиллик ёғин ғарбда 200 мм, шарқда 400 мм гача, вегетация даври 130—160 кун.

Вилоят дарёлари, асосан, Талас дарёси системасига киради. Талас вилояти даги Қарқара дарёси Ахси дарёсига қуйилади. Талас дарёси катталиги бўйича Қирғизистонда 3ўринда туради. Вилоятда табиий кўллар йўқ. Талас Олатовида музликлар учрайди. Тупроғи, асосан, бўз тупроқ. Тоғ ён бағирларида (1600 — 2500 м)кўпинча карбонатли қўнғир тупроқ ва тоғ қора тупроғи учрайди. Ўсимликлардан чала чўлда шувоқэфемерли ва шувоқбетага ўсимликлар ўсади. Баландтоғ ўтлоқли минтақада (2500 м дан юқорида) арча, қарағай, пихта ўрмонлари бор. Гляциалнивал минтақада (3400—3600 м дан юқорида) қоятош ва шағаллар орасида альп ўсимликлари ўсади. Талас дарёси бўйларида (Кумуштоғдан Қорақўлгача) терак, тол ва б. кенг баргли дарахтлар бор. Тоғ ён бағирларидан яйлов сифатида фойдаланилади.

Ёввойи ҳайвонлардан айиқ, силовсин, архар, тоғ такаси, кийик, қобон, бўри, суғур, ҳар хил кемирувчилар, қушлар, дарёларда балиқ кўп. Талас вилоятида Талас давлат комплекс ва зоология кўриқхоналари бор.

Талас вилояти Қирғизистон Республикасида қишлоқ хўжалиги. маҳсулотлари айрим турларини етиштиришда муҳим аҳамиятга эга. Озиқ-овқат, енгил саноат, қурилиш материаллари корхоналари бор. Шулардан энг йириклари: Талас ш. даги сут, пишлоқ здлари, Қорабура туманидаги ёғ заводи. Шунингдек, нон, пиво здлари, гўшт ктлари, тикувчилик, пойабзал фкалари фаолият кўрсатади. Қурилиш корхоналаридан ғишт зди, уйсозлик кти, темирбетон буюмлари корхонаси, шағал саралаш здлари мавжуд. Қайинди конидан гранит қазиб олинади.

К. х. нинг асосий тармоғи — чорвачилик. Қўй, эчки, қорамол, чўчқа боқилади. Паррандачилик, йилқичилик ривожланган. От зотларини яхшиловчи Талас йилқичилик зди мавжуд. Деҳқончиликда ғалла, тамаки, озуқа, илдиз мевали ўсимликлар экилади. Вилоятнинг қуйи деҳқончилик рнларида токчилик, тоғ этакларида мевачилик ривожланган.

Вилоятдаги транспортнинг асосий тури автомобиль транспорта. Йирик шаҳарларни туташтирувчи магистрал автомобиль йўллари бор.

Талас ш. ҳаво йўли орқали Бишкек, Жалолобод, Тўктағул, Янгибозор (Чатқол тумани) билан боғланган.

Талас вилоятида 3 халқ театри, адабийэтнографик музей, рассомчиликҳунармандчилик музейи, 4 маданият ва истироҳат боғи, Манас гумбази бор. Манас эпосининг 1000 й. лик юбилейи муносабати билан ноёб Манас мажмуаси қурилган.