ТАЛАС ОЛАТОВИ

ТАЛАС ОЛАТОВИ — Ғарбий Тяньшандаги тоғ тизмаси. Қирғизистон ва Қозоғистон республикалари ҳудудида жойлашган. Кенглик бўйлаб шарқдан ғарбга 270 км га чўзилган. Бал. 400 м га яқин. Ғарбда Оқсув дарёсининг юқори оқимида тугайди. Энг баланд жойи — Манас чўққиси (4484 м). Жан. қисмидан жан. ғарбга Чатқол, Писком, Угом, Қоржонтов каби тизмалар ажралиб чиққан. Т. О. Талас, Сирдарё, Чирчиқ дарё водийларини бир-биридан ажратиб туради.

Тизмада Колба, Майдонтол каби довонлар бор. Т. О. нинг шим. ён бағри қисқа ва Талас водийсидан тик кўтарилган. Тектоник жиҳатдан антиклинорий структурадир. Тизманинг ўқ қисми палеозойнинг гранитларидан, ён бағирлари эса метаморфик сланец, қумтош ва оҳактошлардан ташкил топтан. Сувайирғич қисми қояли, доимий қор ва музликлар мавжуд.

Талас Олатовининг этакларида дашт ўсимликлари ва буталар, ён бағирлари, сувайирғич ва унга яқин қисмларида субальп ва альп ўтлоклари тарқалган. Унинг ён бағирларини кесиб оқувчи дарё бўйлари ва ён бағирларида қорақарағай, оққарағай, арча дарахтлари учрайди.