ТАЛАС

ТАЛАС — Қирғизистон Республикасидаги даре. Қирғизистон тизмасининг жан. ён бағрида, Қорақўл номи билан бошланади, Қорасой қишлоғи ёнида Учқўшўй ирмоғи қўшилгач, Талас номини олади. Талас Ч у дарёсига етмасдан анча узоқда Мўйинқум чўллари орасида кичиккичик кўллар ҳосил қилиб тугайди. Уз. 661 км, ҳавзасининг майд. 52700 км2. Муз, қор сувларидан тўйинади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи Қорасой қишлоғи ёнида 32 м3/сек. Тоғли қисмида ва айниқса, текислик қисмида (Тароз ш. дан қуйида) Таласнинг суви кўплаб ариқ ва каналлар орқали суғоришга олинади. Энг йирик ирмоқлари: Учқўшўй, Кўлба, Бештош, Урмарал, Кумуштог, Қорабура, Кенгкўл ва Нелден. Талас бўйида Тароз, Талас ш. лари жойлашган. Таласда Киров сув омбори бор.